28445

Формали кийим-бошларни қонунга хилоф равишда кийганлар жазоланади

Ўзбекистон 7 январь 10:30 497
Фото: Муродилла Алиқориев/Кадрдан скриншот

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача жарима белгиланди.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодекси 209−1-моддага билан тўлдирилди. Унга кўра формали кийим бошни қонунга хилоф равишда кийиш учун жазо чоралари белгиланди.

«Тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», — дейилади моддада.

Янги қонун Ўзбекистон президенти томонидан имзоланиб расман элон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

Изоҳ билдириш