28429

Тезкор хабар! Анвар Собировнинг акаси вафот этди

Ўзбекистон 6 январь 17:33 5 730

Бугун, 6 январ куни хоразмлик таниқли хонанда ва актёр Анвар Собировнинг акаси Мурод Собиров хасталикдан сўнг вафот этган. Бу ҳақида хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.

Аввал хабар берганимиздек, Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали акаси бетоблигини ёзиб қолдириб, мухлисларига дуо қилишларини сўраб юзланган эди.

Марҳум Мурод Собиров узоқ вақтдан буён оғир хасталикдан даволанаётган эди.

Asr.uz тахририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз.

Изоҳ билдириш