28426

7 январ юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 6 январь 17:20 1 475

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 7 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -1 – +1 даража, кундузи +11 – +13 даража илиқ бўлади.  3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -3 – +2 даража, кундузи 0 – +5 даража илиқ бўлади.  3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -2 – +3 даража, кундузи +9 – +14 даража илиқ бўлади. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -2 – +3 даража, кундузи +9 – +14 даража илиқ бўлади. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 0 – +5, кундузи +12 – +17 даража илиқ бўлади.  3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 – +3 даража совуқ, кундузи +5 – +10 даража илиқ бўлиши кутиляпти. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -5 – 0 даража, кундузи +2 – +7 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 – +3 даража, кундузи +9 – +14 даража илиши мумкин. 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳ билдириш