28420

2018 йилда Самарқандда 3200 гектар пахта майдони қисқартирилади

Ўзбекистон 6 январь 17:00 860

Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2018 йилда вилоятида қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида маълумот берди, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Вилоятда 2018 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 20,6 миллиард сўмни ташкил этиши кутилмоқда (бу 2017 йилга нисбатан 108,9 фозига ўсиш демакдир). Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши, ўтган йилгига нисбатан 6,5 фоизга ўсиб, 5433,2 сўмга етади.

Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016—2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 3200 гектар пахта ва 1800 гектар бошоқли дон экинларининг майдонлари қисқартирилиши ҳисобига қўшимча равишда 900 гектар картошка, 1868 гектар сабзавот, 450 гектар боғ, 1465 гектар озуқа экинлари, 158 гектар мойли экинлар, 159 гектарда токзор барпо қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан вилоятда 225 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинади, 51 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция ва капитал таъмирланади, 64 та янги мактабгача таълим муассасалари қурилади.

Изоҳ билдириш