28412

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон 6 январь 16:15 1 129

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аввал Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўрақул Арзиқулов тайинланди.

 

Изоҳ билдириш