28408

Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 6 январь 15:46 2 349

Асаджон Хўжаев Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида «Газета.uz» хабар берди.

Маълумот учун: Асаджон Хўжаев 1970 йилда туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти ва Президент ҳузуридаги давлат қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича электралоқа муҳандиси, иқтисод магистри.

Охирги пайтларда Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаётганди. Ундан олдин — 2012—2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори сифатида фаолият юритган.

Асаджон Хўжаев бундан олдин Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Изоҳ билдириш