28400

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ва прокурори ишдан олинди

Ўзбекистон 6 январь 13:12 2 501

Кеча, 5 январь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев Республика Бош прокурори ва Ички ишлар вазирига вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.

Asr.uz нинг ишончли манбаларининг берган маълумотларига кўра, берилган вазифалар бажарилмагани сабабли вилоят прокурори Улуғбек Жалилович Суннатов  ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Саидкарим Нишонбоевлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

Изоҳ билдириш