28375

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди»

Ўзбекистон 6 январь 0:15 1 570

Бугун  Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг вазифа ва мажбуриятлари ўзгартирилиши ҳақида гапирган.

«Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Таълим ва маънавият билан машғул бўлади. Пахтани кластер тизими орқали экамиз. Бу йил вилоятдаги 4та туманда кластер бўлади», дея президентнинг сўзларини келтирган «Xabar.uz».

Президент шунингдек, Тошкент вилоятидаги муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳақида гапирган, масъулларга бу борада тегишли топшириқлар берган.

«Вилоятнинг 7 та шаҳридаги муаммолар билан Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими шуғулланади. Шаҳарлар уларга бўйсунади. Агар шундаям ўзгариш бўлмаса, вилоятни иккига бўламан. Вилоятдаги шаҳарлар Тошкент шаҳридаги раҳбарларга бўйсунади. Сектор раҳбарлари ҳар куни Бош вазирга ахборот беради. Ҳамма ишнинг тагида халқни рози қилиш туради. Агар раҳбарлар яна вилоят ҳокими атрофида уюшмаса, вилоят иккига бўлинади», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Изоҳ билдириш