«Маълумки, ҳозирга қадар халқ ички ишлар органларини жазоловчи органлар деб ҳисоблар эди. Сир эмас, одамлар қийноққа, шафқатсиз муносабатга дучор бўлиши ҳақида фикрлар юради», — деди у.

Унинг айтишича, бундай ҳолатларни бартараф этиш учун барча жазони ижро этиш муассасаларини, тергов изоляторларини, вақтинча сақлаш изоляторлари ва махсус қабулхоналарни, маъмурий жазо ўташ ва зарур тадбирларни белгилаш жойларини видеокузатув воситалари билан таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Халқаро стандартлар ҳамда чет эл давлатлари тажрибаси асосида ички ишлар органларида сўроқ стенографиясини олиб бориш, видеокузатувни амалга ошириш учун ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудиода ва видеода қайд этиш воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар тайёрланмоқда.

Маҳбусларнинг масофали видеоучрашувларини ташкил этиш учун ҳимояланган ахборот канали бўйича босқичма-босқич видеоконференция тизими жорий этилади.

«Айни пайтда бундай махсус хона ички ишлар вазирлиги тергов департаментида очилган. Кейинги йилларда барча тергов бўлимларида босқичма-босқич шундай хоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда», — қайд қилиб ўтди Пўлат Бобожонов.

Унинг таъкидлашича, бу фуқароларнинг ёлғон далиллар, туҳмат натижасида жазога тортилишининг олдини олади, жиноят-процессуал норма реализациясини таъминлайди.