28365

Нурафшон шаҳрига ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 5 январь 23:53 724

Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айлантирилган Нурафшон (собиқ Тўйтепа) шаҳрига ҳоким тайинланди. Бу ҳақида «Uz24.uz» хабар берди.

Унга кўра, Тошкент вилоят ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Усмон Исмоилович Раҳимов Нурафшон шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.

Ўтган йилнинг августида ўтказилган Олий Мажлис Сенати ўн биринчи ялпи мажлиси биринчи иш кунида Тўйтепа шаҳрини Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқулланган эди. Кўп ўтмай, Сенат Тўйтепа шаҳрининг номини Нурафшонга ўзгартириш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.

Шаҳар Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳар бўлиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш