28351

Президентимиз фармони ички туризм ривожи учун янги туртки бўлди…

Ўзбекистон 5 январь 22:18 618

Туризм индустрияси, хусусан, ички туризм юртимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос туристик жозибага эга.

Бу борада ички туризм имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, ёшлар туризмини оммалаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу имкониятларда тўлақонли фойдаланишни мақсад қилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ургут тумани Кенгаши қишки таътил кунларидан унумли фойдаланган ҳолда туманнинг энг фаол Ёшлар иттифоқи аъзолари, ёшлар етакчилари учун жорий йилнинг 5-6-январ кунлари азим Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.

-“Қадим ўтмишимиздан сўзловчи тарихий ёдгорликларни кўриш, бой меросимизни ўрганиш, замонавий биноларни кўриш ёшларда миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини юксалтиради, қолаверса бундай саёҳатлар айнан таътил кунлари бўлиб ўтиши ўқувчи-ёшларимизга жуда маъқул бўлди. Дастлаб туман сардорлари шу ташаббус билан чиқишди, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бу ташаббусни қўллаб қувватлади. Икки кунлик саёҳат давомида туман ёшлари Давлат музейларига, Оқсарой майдонига, Тараққиёт стратегияси марказига ва бир қанча диққатга сазовор жойларга ташрифи кўзда тутилмоқда”-дейди туман Ёшлар етакчиси Ғолиб Жабборов.

Биз ўйлаймизки ички туризмни ривожлантиришга қаратилган ушбу саёҳат ёшларимизнинг юртимизнинг бой маданий мероси, тарихи ва урф-одатларини яқиндан ўрганишга, халқимизнинг маърифий даражасини ўстиришга ҳамда ватанпарварлик, бирдамлик хиссини мустахкамлашга янада кўпроқ хизмат қилади.

Изоҳ билдириш