28334

Тошкент вилояти ҳокими тайинланди

Ўзбекистон 5 январь 21:30 1 794

Олдин хабар қилинганидек, 5 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади. Айни пайтда давлат раҳбари иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «Kun.uz».

Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Аввалроқ, 30 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ташкил этилган видеоселекторда шу вақтгача Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Шукрулло Бобоев ишдан олингани маълум бўлган эди. Кейинчалик, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида Бобоевнинг ишдан олинишига вилоятда 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани ҳақида гапириб ўтганди.

Изоҳ билдириш