28332

Яна 12 та постнинг фаолияти тугатилди

Ўзбекистон 5 январь 21:06 1 977

Мамлакатимизнинг автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш юзасидан олиб борилган таҳлиллар асосида, яна 12 та мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолияти тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, шундан 23 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 19 таси блок постлар ва 24 таси тўсиқ постлари олиб ташланди.

Изоҳ билдириш