28289

Қибрайда «памперс» ишлаб чиқариш заводи ёниб кетди

Ўзбекистон 4 январь 21:11 851

Бугун тонгги чамаси соат 6:30ларда Қибрай тумани, Байткурган поселкасида жолашган болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса тасвирга олинган видеолавҳалар яшин тезлиги каби ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосан, ушбу корхона «SOF GIGIENIK» компаниясига тегишли бўлиб Jonny Baby садо маркаси остида бир мартали болалар тагликлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган. Ёнғин ҳақидаги хабар соат 06:27 да қабул қилинган. Ўн тўртта ўт ўчириш бригадалари 2-3 дақиқа ичида етиб келган.

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин 700 кв.м майдонни чулғаб олган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетган. Бахтли тасодиф туфайли ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин оқибатида завод деярли вайрон бўлган. Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиши маълум эмас. Айни вақтда махсус гуруҳ ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Изоҳ билдириш