28277

Фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар аниқланди

Ўзбекистон 4 январь 21:52 2 647

2017 йилнинг 28 декабрдан 29 декабрь кунига ўтар кечаси, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёлларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида 1987 йилда туғилган Жўраева Рухшона Мелкмуродовна ва 1997 йилда туғилган Жалолитдинова Ситора Жалолиддин қизи, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “AURUM” тунги клубига кириб, шу ерда фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида мижозлар, Афғонистон Республикаси фуқаролари 1989 йилда туғилган Хошимий Саидисмоил Саидахмад ва 1987 йилда туғилган Хоамдард Ахмаджоид Ожиого билан танишиб, улар билан жинсий алоқа қилиш учун Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонга борганликлари аниқланган.

Текширув давомида Р.М.Жўраева Сурхондарё вилоятида, С.Ж.Жалолитдинова эса Тошкент вилоятида доимий рўйхатда бўлсаларда, Тошкент шаҳрига келиб, фоҳишалик билан шуғулланиб келганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.Жўраева ва С.Ж.Жалолитдиноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190 ва 223-моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек Афғонистон Республикаси фуқаролари С.С.Хошимий ва А.О.Хоамдард ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳ билдириш