28239

Фото: Ўзбекистонда Қуръони Карим чоп этила бошланди

Ўзбекистон 4 январь 14:54 502

3 январь куни «Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бор Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошланди. Бу ҳақида «Islom.uz» хабар бермоқда.

Нашриёт Мусҳафи шарифни Мисрдаги «Дор ус-Салом» нашриётининг расмий рухсати билан нашр қилмоқда.

3 январь куни Мусҳафи шарифнинг дастлабки саҳифаларини чоп қилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жоме масжидининг имом-хатиби Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқалар ташриф буюрди.

«Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинди»,—дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш