28211

Қарши аэропортда 18 ёшли қизнинг телефонида ўзининг беҳаё видеолари борлиги аниқланди

Ўзбекистон 4 январь 11:59 2 008

«Москва—Қарши» йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортига қўнган самолёт йўловчиларидан бири — Ольга Богдасарованинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида унинг Samsung телефони хотирасида Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 134 дона порнографик мазмундаги видеолар борлиги аниқланди, деб хабар берди Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Ачинарлиси шундаки, мазкур телефон хотирасидан Ольга ўзининг беҳаё хатти-ҳаракатларини йиллар давомида тасвирга олиб сақлаб келаётган бир нечта видеолавҳа ҳам жой олган экан. Қизиқ, Ольганинг бу ишлари, юриш-туришидан ота-онасининг хабари йўқми? Назорат қилмаганми?

Якунда тегишли суд идорасининг қарорига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган фуқаро Ольга Богдасаровага нисбатан жарима жазоси белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси ҳисобланган телефон аппарати давлат эгалигига ўтказилди ҳамда унинг хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда барча ота-оналар ўз фарзандларини қимматбаҳо ва барча қулайликларга эга телефонлар билан таъминлаб келмоқда. Бу бир томондан яхши бўлиши мумкин, бироқ юқоридаги каби салбий таъсирлари борлигини ҳам унутмаслик лозим.

Изоҳ билдириш