28122

Тошкентда қидирувда бўлган хавфли жиноятчи қўлга олинди

Ўзбекистон 3 январь 18:01 1 553
Фото: guvd.uz

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1991 йилда туғилган фуқаро Азизов Азиз Абдувалиевич дайдиликда гумонланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинди.

А.А.Азизов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, унга нисбатан 27.12.2017 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

А.А.Азизов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш