28021

Ўзбекистонда 1 январдан алкогол нархи ошади

Иқтисод 1 январь 11:39 1 143

Ўзбекистонда 1 январ санасидан вино ва спиртли ичимликларнинг минимал улгуржи-сотув ва чакана нархи ошади. Тегишли қарор Республика Молия ва Солиқ қўмиталари томонидан қабул қилинган.

Нархлар тахминан 25%га ошиши кутилмоқда.
2018 йилнинг 1-январидан 1 литр винонинг минимал улгуржи-сотув нархи 6 500 сўмни(20,3%га ошган), чакана нархи эса — 7800 сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Коньяк нархи 28%га ошиб: улгуржи савдо учун — 22 000 сўм, чакана нархи эса 26 400 сўм этиб белгиланган.

Пиво нархи ўзгаришсиз қолади.

Алкоголли ичимликлар(ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари)нинг 1 литри учун минимал чакана нарх: 16 000 минг сўмдан кам бўлмаслиги белгиланган. Чакана савдо дўконларида бир шиша ароқ нархи 19 200 сўм деб белгиланган. Бу эса, олдинги нархдан 24% қиммат деганидир.

Изоҳ билдириш