27936

Парпиев ҳақида тарқалган миш-мишлар ростми?

Ўзбекистон 29 декабрь 15:56 2 796

Бугун, 29 декабр куни бир қатор интернет сайтлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш учун ариза ёзгани, «Сўнгги вақтларда у оёғидаги оғриқлардан шикоят қилгани, аммо президент унинг аризасини қабул қилмагани ва ҳозирча ишласин, деб айтгани», ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Биз ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси  билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, бу каби хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас.  Б.Парпиевнинг соғлиги яхшилиги ва  олдингидан-да кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилаётгани айтилди.

Изоҳ билдириш