27893

Ўзбекистон давлат санъат музейи фондига яна бир қимматбаҳо асар қўшилди

Ўзбекистон 29 декабрь 13:08 418

Ўзбекистон давлат санъат музейида таниқли рассом Андрей Есионовнинг «Дарёга икки марта кириш” деб номланган кўргазмасини икки ой мобайнида 20 мингдан ортиқ тасвирий санъат ихлосмандлари томоша қилди.

Андрей Есионов Тошкентда туғилиб, вояга етган. У ўз устида тинмай ишлаши ва изланиши сабаб моҳир рассом бўлиб етишди.

Ўзбекистон давлат санъат музейида таниқли рассом Андрей Есионовнинг «Дарёга икки марта кириш” деб номланган кўргазмасини икки ой мобайнида 20 мингдан ортиқ тасвирий санъат ихлосмандлари томоша қилди.

Андрей Есионов Тошкентда туғилиб, вояга етган. У ўз устида тинмай ишлаши ва изланиши сабаб моҳир рассом бўлиб етишди.

Айни чоғда Андрей Есионов Россияда яшаб, ижод қилади. Россия Бадиий академияси мухбир аъзоси ва Академиянинг олтин медаль соҳиби бўлган рассом Париж, Москва, Санкт-Петербург, Қозон каби шаҳарларда шахсий кўргазмаларини ташкил этиб, мухлислар эътиборини қозонган. Бугунги кунда унинг асарлари Россия Федерациясининг нуфузли музейларида сақланмоқда.

– Мазкур кўргазма Андрей Есионовнинг ўзи туғилиб, ўсган заминга бўлган чексиз эҳтироми ифодаси, дейиш мумкин, – дейди Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Алишер Мирзаев. – Орол мавзуидаги асари, ўзбек нуронийлари, ўзбек аёлларига бағишланган чизмалари рассомнинг ички кечинмалари билан уйғунлашиб кетган. Бу ҳам бўлса, унинг шу заминни соғиниши, болаликни қумсаши билан боғлиқ. Аслида, ҳақиқий ижодкордаги шундай ички ва ташқи ҳолатлар тўқнашуви энг сара асарлар яралишига замин яратиб беради.

– Андрей Есионов акварелчи рассом сифатида ўзи шоҳиди бўлган манзара ва ҳодисалардан олган таассуротларни асарга маҳорат билан сингдира олади, – дейди академик, Санкт-Петербург давлат рус музейи замонавий санъат бўлими раҳбари Александр Боровский. – Шу жиҳатдан у жуда қобилиятли ижодкор. Негаки, акварелда ишлаш жуда мураккаб жараён бўлиб, бундай иш услуби ҳар кимга ҳам маъқул бўлавермайди. Андрей Есионов эса бунинг уддасидан чиқаётган рассомлардандир.

Кўргазма якунида рассом Ўзбекистон давлат санъат музейига «Орол фожиаси» асарини тақдим этди.

 

Изоҳ билдириш