27890

Сергелидаги янги қурилган уйлар берилиши бўйича 11 та жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистон 29 декабрь 12:09 2 564

Тошкент шаҳар прокуратураси Сергели туманидаги кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган кўп қаватли арзон уйларни тақсимланишида аниқланган қонунбузарликлар бўйича Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди Sputnik.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг расмий вакили Бобир Деҳқоновнинг сўзларига кўра, прокуратураси органлари томонидан Сергели туманида кам таъминланган оилаларга янги қурилган хонадонларни топширишнинг ноқонунийлигини хусусидаги фактларни ўрганди. Мазкур жараён кенг қамровли бўлиб, кўп мутахассислар, малакали ходимлар жалб қилинди ва атрофлича ўрганилди. Ўрганиш вақтида қатор қонунбузарликлар аниқланди.

Жумладан уй-жойга муҳтож бўлмаган оилаларга уй-жойлар берилгани, комиссия ҳужжатларини сохталаштириш, кадастр хизматлари томонидан сохта ҳужжатлар тақдим қилиш, ёш оилалардан муҳтож бўлмаганларга уй ажратиш ҳолатларига дуч келинган, хусусан жуда кўплаб фуқаролар ҳокимият идораларига мурожаат қилишган уй-жой масаласида. Уларнинг барчаси прокуратура идоралари томонидан ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқишда ҳам ҳокимият идоралари фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик меъёрларини бузганлиги аниқланди.

Ушбу уй-жойларни бериш тартиб қоидалари бўйича, махсус комиссия мурожаат қилувчининг аризасини ўрганади, ушбу тартиблар ҳам бузилгани аниқланди. Уй-жойларни етарли асосларсиз фуқароларга бериш ҳолатлари аниқланди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзлари ҳам ҳужжатларни топширишда иш жойи, маошига доир маълумотларни сохталаштирганлиги юзага чиққан.

Қонунбузилишларнинг барчаси билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб, 11 та жиноий иш қўзғатилди. Айни ушбу ишлар бўйича прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (хизмат мансабини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (хизмат сохтакорлиги) ва 144-моддаси (юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилишда қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари) бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш