27853

«Ўзбекистон ҳаво йўллари” бизнес-авиация хизматларини таклиф этмоқда

Ўзбекистон 29 декабрь 9:32 474

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бизнес-авиация самолётлари билан қатновларни ташкил қилиш ва бажариш хизматларини таклиф қилмоқда.

“Авиакомпаниянинг яқин келажакдаги режаларида – “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида амалий авиация учун янги аэромажмуа яратиш ўрин олган. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра амалий авиация йўловчиларига хизмат кўрсатиш учун юқори даражадаги замонавий инфратузилма яратилади, шу жумладан меҳмонхоналар ва бизнес-марказлар қурилади”, дейилади МАК хабарида.

Хабарда қайд этилишича, исталган русумдаги: унча катта бўлмаган реактив супер-жетдан тортиб кенг фюзеляжли узоқ масофага учувчи лайнергача бўлган ҳаво кемаси билан хизмат кўрсатиш учун бугунги кунда ҳам буюртма бериш мумкин.

Миллий авиакомпания мижозлари ҳаво кемасини кира қилган ҳолда, самолётга буюртма беришлари, ўзлари учун қулай вақтда ер шарининг исталган нуқтасига йўналишни танлашлари мумкин. Авиамутахассислар чартер қатновини ташкил қилиш бўйича ҳисоб-китобларни бажариб, парвозни режалаштирадилар.

Билдирилишича, қатнов нархи ҳаво кемасининг класси, парвоз давомийлиги ва йўловчилар сонига боғлиқ бўлади.

Изоҳ билдириш