27810

Бедарак йўқолган шахс топилди

Ўзбекистон 28 декабрь 18:00 1 325

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1990 йилда туғилган фуқаро Матқурбонов Адилбек Эркинович дайдиликда гумонланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинган.

Ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида А.Э.Матқурбонов 2017 йилда Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига келганлиги, у Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда Хоразм вилояти Шовот тумани ИИБ томонидан унга нисбатан бедарак йўқолган шахс сифатида қидирув иши юритилганлиги аниқланди.

Изоҳ билдириш