27795

(Фото) Самарқандлик йигит 5 нафар болакайнинг суннат тўйини ўз ҳисобидан қилиб берди

Ўзбекистон 28 декабрь 17:11 5 357

Азал азалдан халқимизда ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш, уларга беминнат ёрдам бериш, оғирини енгил қилиш ҳамда савобли ишлар қилиш одат тусига кирган.

Мана шундай ишларни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ургут тумани 46-умумтаълим мактаби Ёшлар етакчиси давом эттирди. Фирдавс Очилов ўз никоҳ тўйи арафасида Ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгашига мурожаат қилиб, ўз тўйида тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандларини суннат тўйини ўтказиб бериш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббус тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Бугун Фирдавс Очилов тумандаги кам таъминланган 5 нафар оила фарзандларининг суннат тўйини ўз ҳисобидан қилиб берди.

Бу ташаббусни Ургут туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши қўллаб-қувватлаб, никоҳ ва суннат тўйида иштирок этиб, ўз совғаларини тақдим этди. Тўйда туман ҳокими М.Турдиев, туман Ёшлар етакчиси Ғ. Жабборов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этишди. Бундай савобли ишлар давом этади…

“Савоб ишлар биринчи навбатта савоб иш қилинган инсонни бахтли қилади, лекин савоб иш қилган инсон ҳам шу қилган ишидан ўзини бахтли ҳис қилиши аниқ. Мен бугун ўзимни икки карра бахтли ҳис қилмоқдаман. Бу болалар келажакда яхши билим олиб, ватанимизга, халқимизга хизмат қиладиган йигитлар бўлишига ишонаман”-дейди Фирдавс Очилов.

   
Изоҳ билдириш