27755

Тошкентда ёшлардан йирик миқдордаги «Mикки Mаус»лар партияси олиб қўйилди

Ўзбекистон 28 декабрь 14:06 504

Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчасида “Матиз” русумли автомашина текшириш учун тўхтатилганида, автомашинада 1998 йилда туғилган Баҳромов Аваз Анвар ўғли, 1995 йилда туғилган Эргашев Достон Улуғбек ўғли ҳамда ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Тўхтаоҳунов Санжар Аҳмаджон ўғли бўлган.

Автомашина салони текширилган вақтда икки дона сумкалар борлиги, уларнинг ичида 84 блок «Микки Маус», 10 қути «Петарды», 5 дона салют, 3 дона «7-Shot» салюти, 8 дона «Новогодняя ночь» пиротехника буюмлари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган пиротехника буюмлари белгиланган тартибда олиниб, А.А.Баҳромов, Д.У.Эргашев ва С.А.Тўхтаоҳуновларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Изоҳ билдириш