27468

Ўзбекистон ИИВ экспертлик хизматлари кўрсатади

Ўзбекистон 26 декабрь 10:31 728

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этади, деб хабар қилди ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази матбуот-хизмати.

Хизматлар ўзига қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

Хизматлар ўзига қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

1. Ҳужжатларда, қимматбаҳо қоғозларда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларда қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ўқитиш;

2. Шахсни идентификация қилишда видеокузатув тизими имкониятларини аниқлаш;

3. Транспорт воситаларининг двигатель, шасси, кузов рақамларини рўйхатга қўйишда ва қайта рўйхатдан ўтказишдаги тадқиқотлар;

4. Ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, лоторея чипталари, шунингдек бошқа турдаги қатъий ҳисобот остидаги босма маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар;

5. Қўлёзмалар ва имзоларни идентификация қилиш бўйича тадқиқот;

6. Узоқ муддат мобайнида ўчиб кетган матнларни қайта тиклаш;

7. Заргарлик буюмлари ва вино-ароқ маҳсулотлари таркибини аниқлаш;

8. Компьютер технологияси соҳасида хизмат ва консультациялар кўрсатиш, хусусан, рақамли ташувчиларда ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш ва рақамли маълумотларни ҳимоялаш бўйича консультация бериш.

Изоҳ билдириш