27457

Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев вафот этди

Ўзбекистон 26 декабрь 9:51 547

Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев 25 декабрь куни 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Дарё хабар берди. Аваз Эргашев 1949 йилда Жомбой туманида туғилди.

Фаолияти давомида Жомбой туманидаги жамоа хўжалигида бригада бошлиғи, бош агроном ва хўжалик раиси вазифаларида, шунингдек, «Жомбой дон» акциядорлик жамияти, туман машина-трактор паркида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилди.

2009-2015 йилларда Жомбой туманидаги «Аваз агро ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғи сифатида самарали фаолият олиб борди.

У ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. Фермерлик ҳаракатини ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантириш борасида самарали меҳнат қилди. Унинг раҳбарлигидаги фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича вилоятда энг юқори кўрсаткичларга эришиб келган.

Аваз Эргашевнинг кўп йиллик самарали меҳнати муносиб тақдирланиб, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан мукофотланган эди.

Изоҳ билдириш