27405

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон 25 декабрь 15:33 1 545

Ўзбекистон гидрометеорология марказининг хабар қилишича, Республикамизда 26 декабрь кунида ҳаво совуб кетиши, ёмғир, қор ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27-28 декабрда 2-7 даража совуқ бўлади, 29-30 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқгача кўтарилади, кундузи 27 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади, 28-30 декабрда 7-12 даража илиқгача кўтарилади; чўл ҳудудларда 27-29 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Тошкeнт вилояти ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28-29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 30 декабрда кечаси 4 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28-29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 30 декабрда кечаси 4 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 28-30 декабрда кечаси 4 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 28-29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин, 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-29 декабрда 8-13 даража совуқ, 30 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 27-28 декабрда 3-8 даража совуқ, 29-30 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш