27308

Мирзиёев томонидан аёвсиз танқид қилинган «Острогорский» ким?

Ўзбекистон 24 декабрь 20:50 3 916

Олий Мажлис сенати ва қонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган мурожаатномасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Молия вазирлиги 20 йил давомида Острогорскийга ўхшаган ноинсофлар қўлида бўлганлиги, ҳайдалиб кетганидан кейин ҳам, то ҳозирга қадар ҳисоботлардан Острогорскийнинг ҳиди келиб турганини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигида фаолият юритган, ўзбек миллатини севмаганлиги туфайли ишдан ҳайдалган «ноинсоф Острогорский» ҳақида ўз мурожаатномасида тилга олгач, 22 декабр куни «Острогорский» фамилияси интернетда энг кўп изланган фамилия бўлди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

«Острогорскийнинг ҳиди келяпти»
Мирзиёев ҳозирги Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг фаолиятидан норозилигини билдирар экан, у тақдим этган ҳисоботларда Острогорскийнинг ҳиди борлигини таъкидлади.

«Қани Қўчқоров шу ердами?, — деди президент залга мурожаат қилиб. Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўрнидан тургач, Мирзиёев гапида давом этди: «Кеча гапирган гапини олди. Агар ўзгармаса, мен сизларнинг олдиларингизда айтяпман бир ойда буни ҳам ишдан оламан. Менга бунақа Молия керак эмас. Ҳаммасини ҳайдайди молияда ўтирганларни. Битта Острогорский деган ноинсофни ҳайдаганман, унинг ҳиди келиб турибди менга. Ташқаридан туриб бир-иккиталар ишлаяпти»
«Сариосиёнинг совуғида Острогорскийга ўхшаганлар яшаганми?!»
Шунингдек, Мирзиёев бюджет тизимини ислоҳ қилиш соҳасида маҳаллий органлар ваколатлари янада кенгайтирилишини айтиб ўтди.

«Энди ҳар бир ҳудуд раҳбари берилган имкониятдан фойдаланиб, масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олиши ўз аравасини ўзи тортиши керак», — деди президент ва мисол келтирди.
«Мана битта мисол: ўтган 2016 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда маҳаллий бюджетга бир сўм ҳам пул қолмаган. Бир сўмниям бермаган Острогорский-Мастрогорский-Састрагорский-Гастрогорский деган бир команда бор. Фақат мендан қўрқарди улар, ҳозир ҳаммасини ҳайдавордим. Яна 2-3таси қолган энди. Мана бу йил: бюджетни ҳамма тушумларини бажарди Қорақалпоғистон, 90 миллиард пул ўзига қоляпти — битта ҳудудда! Нимага? Олдин ишлаган ҳам бир эди ишламаган ҳам бир эди. Нега десангиз, туман ҳокими ўзини молиячиси, иқтисодчиси бўлгани билан, у пул тушган билан унга тушмайди-ку, Острогорскийга тушади. Сув йўқ, газ йўқ, больница йўқ, детсад йўқ, иссиғлиқ йўқ. Острогорский биладими Қорпқалпоғистондаги шароитни. Острогрскийга ўхшаганлар яшаганми Қорақалпоғистонда?

Ёзувчи Острогорский
Мирзиёев Олий Мажлис сенатининг 13-ялпи мажлисида сенаторлар фаоллигидан мамнунлигини қайд этди.

«Кечаги сенатдаги муҳокама мени кўп нарсада ўзгартирди. Биз фақат одамларга гап гапиришга бермаймизда. Агар гапиришга берганимизда, улар жаноб Қўчқоровга керак бўлса бошқа таклиф берарди. Нимага бу ерга тайёргарлик қилмасдан келди, деганларингизда, мен сизлардан рози бўлардим. Мен кеча жуда чуқур кўрдим, лекин норози бўлдим, Қўчқоров тайёргарлик қилиб бормаган. Нега десангиз, пастдаги ўтирган Острогорский дегани ёзиб берган, бу кўтариб сизларга оборган. Бундан кейин ўзим кўраман бюджетни. Лекин мен сизларга айтаман — сизларга маъқул бюджет чиқади».

Изоҳ билдириш