27241

Мирзиёев: Мен 13 йил бош вазир бўлиб, кабинетни қўриқлаб ўтирганим йўқ, ҳаммасини биламан

Ўзбекистон 22 декабрь 16:57 4 825
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент ва Жиззах вилоятларининг ҳокимлари нега ишдан олинганига ойдинлик киритди.

«Нега мен икки вилоят ҳокимини ишдан олдим? Тошкент ва Жиззах вилоятларининг ҳокимлари Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов тажрибали одамлар эди. Лекин улар қўшиб ёзишни бошлади. Бир кило бўлса ҳам тоза қил дегандим. Хўш, қўшиб ёзиш билан биз қаергача борамиз? Менинг бошимдан кўп нарса ўтган. Ўзбек миллатига Гдлян, Ивановлар қилмишлари етмасмиди? Ҳаммасини чақириб айтдим, бир кило бўлсаям, тўғри маълумот беришларини талаб қилдим. Йўқ, барибир ўша «переписка»ни бошлашди. Мен 13 йил бош вазир бўлиб, кабинетни қўриқлаб ўтирганим йўқ. Қонликўлда, Бойсунда нима бўлаётганини биламан, Қўрғонтепада отни ким минганидан хабардорман, — деди Президент.

Изоҳ билдириш