27235

Президент: камераси бўлмаган “гаишник” пора олиш пайида бўлади

Ўзбекистон 22 декабрь 16:24 1 804

2018 йилдан бошлаб ҳар бир пост-патруль хизмати ходимлари камералар билан таъминланади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида айтиб ўтди.

Давлатимиз рахбарининг таъкидлашича, ЙПХ ходимлар формасига жаҳон амалиётида қўлланилиб келинаётган мини камералар ўрнатилади. Ходимларининг видеокамераси бўлмаса, ҳайдовчилар у билан гаплашмаслиги керак, у ҳам видеокамерасиз автомобилларни тўхтатишга ҳақсиз бўлади.

“Камера бўлмаса у пора олиш пайида бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилиш давомида,

Изоҳ билдириш