27232

Президент икки вилоят ҳокимлари нега ишдан олинганига ойдинлик киритди

Ўзбекистон 22 декабрь 15:58 2 280

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент ва Жиззах вилоятларининг ҳокимлари нега ишдан олинганига ойдинлик киритди.

«Нега мен икки вилоят ҳокимини ишдан олдим? Тошкент ва Жиззах вилоятларининг ҳокимлари Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов тажрибали одамлар эди. Лекин улар қўшиб ёзишни бошлади. Бир кило бўлса ҳам тоза қил дегандим.

Гдлян, Ивановлар керак эмас. Мен ерни тагида илон қимирласа биламан. Каламушдан қолганлар пастда ўтирибди ҳаммаси, кечаги иллатни қолганлари.

Аммо энди бундай ишлаб бўлмайди. Ўзбек халқининг бошидан не-не кунлар ўтмади. Биз у кунлар қайтишини истамаймиз. Бизга қўшиб ёзувчилар керак эмас, менга миллатни севадиган одам керак, – деди давлатимиз раҳбари. Президент бу масалага тўхталар экан, уларни аввал огоҳлантирганини айтди ва “Мен ерни тагида илон қимирласа биламан”, деб қўшимча қилади.

Изоҳ билдириш