27218

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлардаги элчиларга алоҳида топшириқ берди

Ўзбекистон 22 декабрь 14:55 679

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан ўтказилган йиғилишда хорижий давлатлардаги элчилар томонидан келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалари хусусида тўхталиб ўтди

Йиғилиш давомида Ўзбекистоннинг Хитой, Жанубий Корея, Туркия элчилари ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот беришди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев элчихона ходимларининг асосий вазифалари Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда президент хорижий давлатлардаги элчиларига алоҳида топшириқ берди.

«10-15 январгача Ўзбекистонга келгусида амалга оширадиган ишлар тизимила билан келасизлар. Бир йил давомида қиланадиган иш тизими маъқул бўлса ишлайсизлар, бўлмаса кетасизлар», — деб таъкидлаб ўтди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ билдириш