27154

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибида муҳим ўзгариш юз берди

Ўзбекистон 22 декабрь 10:24 1 049

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Олий судида 8 нафар судья танлаб олинди ва 3 нафари ўз лавозимларидан озод этилди. Унга кўра, Олий суд судьялари этиб:

Бахриддин Азимович Наимов – муддатсиз даврга

Дилбар Келдиёровна Исраилова – ўн йил муддатга

Жанагул Исмайловна Балкибаева – муддатсиз даврга

Мукаддас Зиядуллаевна Гуламова – ўн йил муддатга

Новруз Бабакулович Рахманов – ўн йил муддатга

Туйгун Маматкулович Курбанов – ўн йил муддатга

Хуснора Тураджоновна Хакимова – ўн йил муддатга

Шухрат Зафарович Саидов – ўн йил муддатга тайинланган.

Бундан ташқари, бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ботирали Муродович Диёров, Давлатмирза Казакджанович Камилов, Олим Буриевич Хайитов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Изоҳ билдириш