27151

Тошкентда 22 ёшли йигит Дубайдан BMW ваъда қилиб, 32минг долларга чув тушириб кетди

Ўзбекистон 22 декабрь 10:11 1 096

Тошкентда 22 ёшли йигит 32 минг долларни ўзлаштирганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Шайхонтоҳур туман ИИБга кўра, 1994 йили туғилган йигит бошқа бир фуқаро, 1993 йили туғилган йигитнинг ишончига кириб, унга БААдан, айнан Дубайдан BMW русумли автомобиль олиб келиб беришни ваъда қилган. У аванс тариқасида 32 минг доллар олган, аммо бу пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-4 моддаси «а» банди бўйича (фирибгарлик) жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳ билдириш