27139

Нима сабабдан қиш мавсумида нархлар кескин кўтарилмоқда? Бош Вазир ўринбосари жавоб берди

Ўзбекистон 22 декабрь 9:44 1 974

Қишлоқ хўжалик махсулотлари нархларини қиш мавсумида кўтарилишига Ўзбекистонда уларни сақлаш учун етарли шароитга эга бўлган омборхоналарнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда. Бу хақида Бош вазир ўринбосари, қиўлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев маълум қилди.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра хозирда мавжуд омборхоналар фақатгина умумий хосилнинг 4.5% ни сақлаш имкониятини беради. 12 та шахар ва 47 та туманда хосилни қиш мавсумига сақлашнинг умуман имконияти йўқ. Тошкентнинг ўзида 92 минг тонна хосилни қиш-бахор мавсуми учун сақлашнинг имкони йўқ.

Ўзбекистон хар йили ўртача 22 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиради. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра инсон йил давомида 66 кг картошка, 26 кг сабзи ва 41 кг гўшт истемол қилиши лозим. Ўзбекистонда етиштирилаётган махсулотлар ахоли ехтиёжларини қондиришга етарли даражада.

Изоҳ билдириш