27113

Ўзбекистондан Япония ва Грузияга янги элчилар тайинланди

Ўзбекистон 21 декабрь 17:26 293

Парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Шерзод Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Ш. Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Озарбойжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб келган.

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Ғайрат Фозилов тайинланди.

У бунгача Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ билдириш