27088

Яна бир рағбат! Ёшлар учун «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди

Ўзбекистон 21 декабрь 15:45 1 095

Ўзбекистон Республикаси Сенатининг навбатдаги, ХИИИ ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқишди.

Ушбу медал ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар онгида мустақиллик ғояларига содиқлик туйғусини, миллий ўзликни англашни, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ва юрт тақдирига дахлдорликни қарор топтириш мақсадида ташкил этилди.

Қонун билан “Келажак бунёдкори” медалининг тавсифи ва “Келажак бунёдкори” медали тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Ушбу Низом “Келажак бунёдкори” медали билан халқ манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, юксак ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб келаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса кўшаётган, жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мукофотланиши тартибини белгилаб беради.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳ билдириш