27040

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Камилов Бакуга жўнаб кетди

Ўзбекистон 21 декабрь 11:45 720

2017-йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Камилов бошчилигидаги делегация “Ислом ҳамжиҳатлиги йили” якунларига бағишланган Баку шаҳридаги халқаро анжуманда иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегациясидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ўрин олган.

Изоҳ билдириш