Вазирнинг таъкидлашича, мазкур таклиф Президентнинг солиқлар йиғувчанлигини ошириш, даромадларини легализация қилиш, қўшимча резервларни аниқлаш доирасида берган топшириқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Бугун бўлибўтган Ўзбекистон Сенатининг 13-ялпи мажлисида маъруза қилган бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилишича, жисмоний шахсларга 2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилиши мумкин.
Ушбу тартиб тегишли лицензия олган, ўриндиқ жойлари 4 (тўрт) йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши мўлжалланмоқда.