26957

Собиқ маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон 20 декабрь 16:57 463

Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 965-сон қарори билан Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш қоидалари тасдиқланди.

Ёрдам – якка тартибдаги дастур бўйича

Жазони ўташ муассасаларидан озод этилганлар ўз ихтиёрига кўра ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишлари мумкин. У туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази (БКМ) томонидан, уни ҳисобга олгандан ва шахси, соғлиғининг ҳолати, маълумоти даражаси ҳамда ҳаётий вазиятини ўргангандан кейин якка тартибдаги дастур бўйича кўрсатилади. Шахс ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишни рад этган тақдирда БКМ ходими тегишли далолатнома тузади.

Дастурни тузишда шахснинг қуйидаги ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам турларига бўлган эҳтиёжи аниқланади:

1. Ишга жойлаштириш;

2. Тиббий хизматлар олиш. Тиббий ёрдам шахснинг яшаш жойи бўйича давлат тиббиёт ташкилотларида у ерга юбориладиган якка тартибдаги дастур нусхаси асосида бепул тақдим этиш;

3. Ҳуқуқий ёрдам тақдим этиш, шу жумладан:

4. Касбий тайёрлашда ёрдам. Агар шахс тугалланмаган ўрта маълумотга эга бўлса, унга яшаш жойидаги таълим муассасаларида касбий қайта тайёрлаш учун йўлланма бериш;

5. Агар шахснинг турар жойи бўлмаса ёки уни йўқотган бўлса – вақтинчалик бўлиш жойини аниқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига йўлланма расмийлаштириш;

6. Бошқа ёрдам олиш.

БКМ якка тартибдаги дастурнинг нусхасини у тузилгандан кейин 3 иш куни мобайнида тегишли ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, таълим органлари, нодавлат ташкилотлар ва бошқаларга юборади. Улар ўз навбатида уни олгандан кейин 15 кун мобайнида улар тақдим этаётган ёрдам ёки уни кўрсатишнинг имкони йўқлиги тўғрисида БКМни хабардор қилади. Якка тартибдаги дастурнинг иккинчи нусхаси шахсга имзо қўйдириб берилади.

Шахс бир ойда бир марта олинадиган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги ҳисобот билан БКМга келиши зарур.

Ишга жойлаштиришда кўмаклашиш

Бу ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамнинг асосий йўналиши. Шахснинг рўйхатдан ўтиш учун БКМга ёзма мурожаати уни олиш учун мажбурий шарт ҳисобланади. Ишга жойлаштиришда кўмаклашиш қуйидаги хизматларни тақдим этишдан иборат:

Изоҳ билдириш