26950

Чет эл давлатида қидирувда бўлган жиноятчи Тошкентда ушланди (фото)

Ўзбекистон 20 декабрь 16:25 1 142

«Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида чет эл давлатида қидирувда бўлган жиноятчи аниқланиб ушланди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 2017 йилнинг 19 декабрь куни чет эл давлатида қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги ҳақида тезкор маълумот келиб тушди.

Ушбу маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қидирувдаги жиноятчини ушлашга қаратилган тезкор режа ишлаб чиқилган. Шундан сўнг, шу куни соат 9:00ларда Яккасарой тумани, Фарход кўчасида ўтказилган тадбир жараёнида ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси Байтасов Айдыну Танырберганович деб таништирган шахс аниқланиб ушланган. Бироқ, мазкур шахс билан ўтказилган текширув давомида у ҳақиқатда:

– Молдахметов Бейбетым Кенжатай улы – 20.09.1984 йилда туғилган, Қозоғистон Республикаси фуқароси, муқаддам бир неча бор судланган, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси, лақаби “Бебет”, Қозоғистон Республикаси томонидан ЖКнинг 296-моддаси 4-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш) да кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда эканлигини, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги аниқланган.

Ҳозирда Б.К.Молдахметовни Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.

Изоҳ билдириш