26940

Молдовалик “тадбиркор” Бухорода қўлга тушди

Ўзбекистон 20 декабрь 15:24 817

Бухоро вилоятида давлат солиқ бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирокида ҳудудда ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолиятига йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш мақсади назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Куни-кеча ана шундай тадбир Бухоро шаҳрида ҳам ўтказилди.

Ўтказилган мазкур назорат тадбирида Молдова Республикаси фуқароси бўлган Неница Михаил Петровичнинг ҳеч қандай ҳужжатсиз равишда Бухоро шаҳри ҳудудида чет элда ишлаб чиқарилган ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотаётганлиги аниқланди.

Текшириш жараёнида унинг солиқ қонунчилиги талабларига зид равишда Бухоро шаҳрида турли буюмларни фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиш билан шуғулланниб юрганлиги аниқланди.

Натижада Молдова Республикаси фуқароси бўлган Михаил Неницага тегишли бўлган 6 турдаги жами 6 миллион сўмдан ортиқ ноозиқ-овқат маҳсулотлари Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур шахс ёнидан 28 дона шубҳали дори воситалари олинди.

Айни пайтда Молдова Республикаси фуқароси бўлган Михаил Неницанинг қонунга зид бўлган ушбу ҳатти-ҳаракати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида суруштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш