26883

Шифокорлар ва мактаб ўқувчилари металлолом топширишдан озод қилинди

Ўзбекистон 20 декабрь 9:12 507

Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан жойлардаги давлат ҳокимияти органларига таълим ва тиббиёт муассасалари зиммасига темир-терсак ва қора металл чиқиндиларини тўплаш ва топшириш вазифасини юклаш тақиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг тегишли қарори эълон қилинди.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб банкротлик, тугатилиш, реконструкция ва модернизация қилиш доирасида корхоналарнинг ҳисобдан чиқариладиган эскирган ускуна ва металл конструкциялари темир-терсак ва чиқинди сифатида шартнома асосида «Ўзметкомбинат» АЖга мажбурий топширилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металл прокатлари савдоси фақатгина биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Изоҳ билдириш