26851

ИИББ маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахсларнинг суратларини эълон қилди

Ўзбекистон 19 декабрь 16:05 3 017

2017 йилнинг 17 декабрь куни, “Тозалаш-Антитеррор” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган ишлар давомида қуйидагилар аниқланди:

Эндиликда Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтига маст ҳолатда автоулов бошқарган ҳайдовчилар суратлари жойлаштирилмоқда. Қоидабузарлар исмлари ва суратлари киритилган тўлиқ рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3982 та қоидабузарликлар аниқланди:

Шулардан:

– маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 27 та;

– транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 30 та;

– светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 107 та;

– ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 45 та;

– одам ташиши қоидаларини бузиш – 367 та;

– йўл белгиларига риоя қилмаслик – 184 та;

– бўйсунмаслик – 3;

– ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 2235 та;

Жами 69 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш