26822

Тўрахўжаев Халилилло Собиржонович янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 19 декабрь 13:25 1 274

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига раҳбар тайинланди, деб хабар қилди Ҳукумат портали матбуот-хизмати.

«Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги қарори билан Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев ушбу лавозимни эгаллаган», — дейилади хабарда.

Тўрахўжаев мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Иш фаолияти давомида Х.Тўрахўжаев суд тизимида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида юқори лавозимларда ишлаган.

Изоҳ билдириш