26816

«Ўзбекистон темир йўллари» ўқувчи ва талабалар учун 50 фоизлик чегирмалар белгилади

Ўзбекистон 19 декабрь 13:11 575

Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан ўқувчи ва талабалар учун темир йўл чипталарини харид қилишда чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий сайтида хабар берилди.

Жорий йилнинг  28 декабрь кунидан 2018 йил 10 январгача ўқувчи ва талабалар ички йўналишларда ҳаракатланаётган йўловчи поездлари учун йўл чипталарини 50% чегирма асосида харид қилиши мумкин.

Мазкур чегирма республиканинг фақат маҳаллий йўналишларига белгиланган. Шунингдек халқаро йўналишда қатновчи ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли бўлмаган, ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларига тааллуқли эмас.

Қўшимча маълумот учун жойлардаги темир йўл кассаларига, ёки қуйидаги иловада кўрсатилган http://railway.uz/uz/interaktivnye_uslugi/spravochnye_telefony/ ҳудудий темир йўл маълумотхоналарининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш