26810

Мактабгача таълим вазирлиги бўйича янги қарор қабул қилинди

Ўзбекистон 19 декабрь 12:51 1 467

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мутасно) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан “ноль” қийматда бино бериш ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета маблағлари ҳисобидан тўланиши назарда тутилди.

Шунингдек, қарор билан Нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин:

Изоҳ билдириш