26807

Самарқандда қимматбахо сурат топилди (фото)

Ўзбекистон 19 декабрь 12:32 1 212

Ўтказилаётган ўзбек-япон экспедицияси доирасида VIII асрга оид сурат топилди, деб ҳабар беради UzbekistanToday. У Кофир-қаладаги зардуштийлар амали акс этган тахтача устида топилган.

Топилмада Япониянинг Нара шаҳридаги “Сёсоин” хазина ҳонасида жойлашган мусиқий асбоб тасвирланган. Бу, Ўзбекистон Буюк Ипак йўлида муҳим худуд бўлганлигини исботлайди.

Кофир-қала мажмуаси Афросиёб шаҳридан 30 км жануби-шарқда жойлашган. Таҳмин қилинишича, сурат ҳукмдор хонасида бўлган. Суратда миҳ тешиклари мавжуд бўлиб, у деворга осилганини англатади.

“Сурат тўрт қатордан иборат. Энг юқори қаторда арслон устида ўтирган Сўғднинг асосий худоси – “Нана” тасвирланган, иккинчисида – қўлида “Сёсоин”да сақланадиган арфа ва торли шох ушлаб турган мусиқачилар. Энг пастги қаторда – оловли таҳтасупа. Таъкидланишича, арфанинг тариҳи Шимолий Дарё оралиғи – Ассирияда бошланган бўлиб, сўнгра мусиқий асбоб Марказий Осиё орқали Хитой ва Япония етказилган”.

Изоҳ билдириш